Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Ангрен ИЭСдаги ҳодиса юзасидан текширув бошлади

Прокуратура Ангрен ИЭСдаги ҳодиса юзасидан текширув бошлади

Бугун, 20 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида расмий хабар берилганди.

Чақнаш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги  қуйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг