Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган - ИИВ

Профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган - ИИВ

Фото: ИИВ вазирлиги матбуот хизмати

Икки нафар орган ходими фуқарони мажбуран автомашинага тиқишга ҳаракат қилаётгани кўринган видео тармоқда тарқалган эди. 

ИИВ матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган.

Унда айтилишича «14 июнь куни Нукус шаҳри ҳудудида аҳоли орасида карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Миллий Гвардия ҳамда Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенант Р.Бекимбетовлардан иборат гуруҳ Нукус шаҳридаги автотураргоҳ атрофида текширув ишлари олиб бораётган вақтларида 1997 йилда туғилган фуқаро У.М.нинг тиббий ниқобини тақмаган ва такси ҳайдовчилари учун белгиланган махсус комбинезон киймаган ҳолда карантин қоидаларига амал қилмай фаолият олиб бораётганлиги аниқланган».

Ҳолат юзасидан Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси ходими суриштирув олиб бормоқчи бўлганда, У.М. уларга фаол қаршилик кўрсатиб ўзининг ҳаракатлари билан шу ерда бўлган бошқа шахсларнинг эътиборини жалб қилган. «Айнан шу ҳолат видеотасвирда акс эттирилган»- дейилади баёнотда.

Охир-оқибат вазият барқарорлаштирилиб, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда, Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенант Р.Бекимбетовнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг