Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пайнет»да ҳисобига пул туширтириб қочган шахс ушланди

«Пайнет»да ҳисобига пул туширтириб қочган шахс ушланди

Ушбу шахсдан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиши сўралган.

Ижтимоий тармоқларда «Paynet» шохобчасида пластик картага пул тушириб, лекин нақд пулни бермасдан қочиб кетаётган шахснинг видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 3 январь куни 1993 йилда туғилган Хусанов Камрон Хисрав ўғли Олмазор туманидаги «Paynet» шохобчасига кириб, пластик картасига 682.000 сўм миқдоридаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган пул миқдори пластик картасига туширилгандан сўнг, К.Хусанов нақд пулни тўламасдан шохобчадан қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси («Талончилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз ёки унинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-49-44, 71-206-46-35 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг