Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пастдарғомлик фуқаро МИБ ходимларини ҳақоратлаб, машинаси ойнасини синдирди

Пастдарғомлик фуқаро МИБ ходимларини ҳақоратлаб, машинаси ойнасини синдирди

23 октябрь куни соат 17:00 ларда МИБ Пастдарғом туман бўлими давлат инспекторлари Б.У. ва Р.С. лар туманнинг Жағалбойли маҳалласида яшовчи фуқарога газдан мавжуд қарздорликни маълум қилган вақтда истеъмолчи У.Т. уларнинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, У.Т. давлат инспектори Б.У. га тегишли «Spark» русумли транспорт воситасининг олд ойнасини таёқ билан уриб синдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У.Т. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми «а» банди ва 173-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг