Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик қутқарувчилар 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Ўзбекистонлик қутқарувчилар 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари томонидан 8 февраль соат 08.00 ҳолатига кўра вайроналар остидан 9 киши (5 нафар эркак ва 4 нафар аёл) тирик ҳолда қутқарилди ҳамда 12 кишининг жасади олиб чиқилди.

ФВВ маълумотига кўра, бугун, 8 февраль куни соат 8:00 га қадар  132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Туркиянинг асосан ўзбеклар яшайдиган Ҳатай провенциясидаги қишлоқда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг