Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Nexia-2» каналга қулади

«Nexia-2» каналга қулади

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Наманганда «Nexia-2» автомобили каналга тушиб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 15 февраль куни соат 13:50 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Ғунча МФЙ ҳудудида «Nexia-2» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шимолий Фарғона канали»га тушиб кетган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВБ ходимлари етиб келиб, транспорт воситаси махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг