Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Mirabad Avenue»даги ёнғин ҳақида расмий хабар: Ҳодиса жойига ФВВ ЁХББ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, ИИББ ва ЁХБ бошлиқлари чиқишган

«Mirabad Avenue»даги ёнғин ҳақида расмий хабар: Ҳодиса жойига ФВВ ЁХББ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, ИИББ ва ЁХБ бошлиқлари чиқишган

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳри, Миробод кўчасида янги қурилаётган «Mirabad Avenue» комплексида 12 июль куни кечаси ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар бергандик.

Ҳодаса юзасидан Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

2019 йил куни соат 22:31да, Миробод тумани, Миробод кўчасида янги қурилаётган уйнинг том қисмида ёғочли қурилиш хавозалари (строительные леса) 60 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:36да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:10да қуршаб олиниб, соат 23:38да бартараф этилган.

Ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ёнғин жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, ИИББ ва ЁХБ бошлиқлари чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг