Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Lacetti» ва «Matiz» тўқнашуви оқибатида икки аёл вафот этди

Фарғонада «Lacetti» ва «Matiz» тўқнашуви оқибатида икки аёл вафот этди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

23 февраль куни Фарғона вилояти, Фарғона туманида фуқаро Қ.Ш. «Lacetti-2» автомашинасини Водил-Фарғона автомобил йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётган бўлган. Сўнгра  у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги «Matiz» автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

«Matiz» автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, «Matiz» йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «Lacetti-2» автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг