Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус аниқланган тошкентлик эр-хотин вафот этди

Коронавирус аниқланган тошкентлик эр-хотин вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкентда яшовчи эр-хотин фуқаролар коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмди. 

ССВ маълумотига кўра, Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К.А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С.А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Беморлардан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг