Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келин-куёвнинг меҳмонлари жанжал чиқаришди

Келин-куёвнинг меҳмонлари жанжал чиқаришди

Фото: «Nasafnews»

«Nasafnews» хабарига кўра, Қарши шаҳрида номаълум шахслар ўртасида жанжал содир бўлган, 5 нафар йигит 1 нафар йигитни уриб, унга оғир тан жароҳати етказишга ҳаракат қилган. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 7 ноябрь куни Қарши шаҳар Гулшан маҳалласи ҳудудида жойлашган Гулшан тўйхонасида М.А.нинг никоҳ кечаси бўлиб ўтган.

Фуқаролар йиғилиб тўйдан чиқаётганида M.А.нинг дўсти З.Ш. билан келиннинг синфдошлари П.Б., Р.А., Н.Ш., К.Ш. ва Х.Ж.лар тортишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг