Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Катта сержант Салим Умаров вафот этди

Катта сержант Салим Умаров вафот этди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, катта сержант Салим Умаров 1 сентябр куни соат тахминан 19:00 да Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида навбатчилик қилаётганда уни «Lacetti» русумли автомашина уриб кетгани хабар қилинганди.

Ҳодиса натижасида 30 ёшли инспектор тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилгани ва у реанимацияда экани айтилганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2 батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант Умаров Салим Усмонали ўғли вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг