Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи қўлга тушди

Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.З. фуқаро Р.А.нинг Нукус шаҳридаги нотурар биноси кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 5 млн сўмини қўлга киритиб, яна 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Н.З.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи С.А. фуқаро Р.А.нинг нотурар биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига Н.З. орқали қўлга киритган 5 млн сўмни қайтариб бераётган вақтида ушланиб, ушбу бино кадастр ҳужжатлари ва 5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг