Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда она ва унинг икки ўғли бир кечада ҳалок бўлди

Жиззахда она ва унинг икки ўғли бир кечада ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Фориш туманида 34 ёшли уй бекаси ва унинг 10 ва 5 ёшлардаги ўғиллари бахтсиз ҳодиса қурбони бўлишди.

2022 йил 6 ноябр куни кеч соат 19:20 ларда Жиззах вилояти ФВБга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси навбатчиси томонидан уч кишининг ис газидан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.

Маълум бўлишича, Фориш тумани «Ойбек» МФЙ, Машраб кўчаси 83-уйда яшовчи уй бекаси, 1988 йилда туғилган И.Г. ва унинг ўғиллари, 2017 йилда туғилган Б.Н. ҳамда 2012 йилда туғилган Б.Б. лар яшаш уйида ис газидан заҳарланиш ҳолати билан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан 2022 йилнинг шу давригача ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 нафар шахс турли даражада жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг