Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ўринбосарига ҳукм ўқилди

100 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ўринбосарига ҳукм ўқилди

Фото: Xabar.uz

Янгиобод туман ҳокими ўринбосари 10 йилга қамалди. У 100 минг доллар билан қўлга тушган эди.

2023 йилнинг май ойида фуқаро (Қ.M.) Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари (Қ.Р.) билан тил бириктириб, «Ангрен Машъал Сервис» МЧЖ раҳбарига (У.Т.) шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100.000 АҚШ долларини ресторанларнинг бирида олган вақтида ДХХ томонидан ушланади. Шунингдек, тадбир давом этказилиб, ҳоким ўринбосари ҳам қўлга олинади.

ЖИБ Янгиобод туман суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, Қ.М.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 6-йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, собиқ ҳоким ўринбосари Қ.Р.га эса 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг