Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жаслиқ»да ЙТҲ: икки юк автомашина ёниб кетди, бир ҳайдовчи вафот этди

«Жаслиқ»да ЙТҲ: икки юк автомашина ёниб кетди, бир ҳайдовчи вафот этди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 1009-1010 километрлари оралиғида йирик ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг 23 июль куни соат 18:05 да ҳайдовчи 26 ёшли Ш.С. ўзининг бошқарувидаги «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинада ҳаракатланиб, автомашина бошқарувини йўқотади. Натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Украина фуқароси 32 ёшли И.С. нинг бошқарувида бўлган «VOLVO» русумли юк автомашинасининг чап ён томонига бориб урилиб, ундан кейин ҳаракатланиб келаётган Украина фуқароси 29 ёшли Ю.К. бошқарувидаги «VOLVO» юк автомашинасининг олди томонига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.С. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Қолаверса, «DAF FT XF 105» ҳамда Ю.К. бошқарувидаги «VOLVO»да ёнғин келиб чиқиб, ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг