Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ойни этак билан ёпмоқдами? Олмазордаги «участковой»нинг ўлимига оид янги тафсилотлар пайдо бўлди

ИИВ ойни этак билан ёпмоқдами? Олмазордаги «участковой»нинг ўлимига оид янги тафсилотлар пайдо бўлди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 00.50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Б. туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида фуқаро Б. З. томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этгани хабари берилганди.

Ушбу қотиллик  бўйича шов-шувлар ҳали совуб улгурмай, жиноятга оид бошқа тафсилотлар пайдо бўлди.

Энг ёмони, янги тафсилотлар профилактика инспектори «тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат бурчини ўтаётганида» қотиллик қурбони бўлганига оид хабарларни инкор этади. Яъниким, «участковой» қоқ ярим тунда бир аёл билан ўзининг шахсий машинасида гаплашиб ўтирганида Б.З. (аёлнинг шаърий турмуш ўртоғи) келиб қолади. Чамаси, эркак аёлни кузатиб келган  ва «участковой» билан «ушлаб» олади ҳамда рашк сабаб ёнидаги хўжалик пичоғи билан катта лейтенантнинг кўкрагига бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган. Олган жароҳати натижасида профилактика инспектори вафот этган.

Воқелик айни шундай кечганини Xabar.uzнинг пойтахт ИИБ ва прокуратура органларидаги манбалари тасдиқлади.

Демак, марҳум Тошкент шаҳар ИИББ  қайд этганидек «тезкор чақирув бўйича маҳаллага чиққани» ҳам, ИИВ матбуот котиби Ш. Ғиёсов айтганидек  аввал «профилактика инспектори аввал оёғидан пичоқ еб, чалғигани, бундан фойдаланган гумондор унинг кўксига пичоқ ургани»га оид баёнотлари ёлғон бўлиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг