Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ганада автобуслар тўқнашуви натижасида 17 киши ҳалок бўлди

Ганада автобуслар тўқнашуви натижасида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: «Argumenti.ru»

Гана шимолида бир-бирига қарама-қарши ҳаракатланган иккита автобус тўқнашиб кетди, 17 киши ҳалок бўлди ва 44 киши жароҳат олди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги маҳаллий полицияга таяниб.

Ҳодиса чоршанба куни эрталаб Буйпе аҳоли пункти яқинидаги Кумаси ва Тамале шаҳарларини боғлайдиган автомагистраль йўлида содир бўлган. Полициянинг маълумотларига кўра, 16 киши воқеа жойида ҳалок бўлишган, бир киши шифохонада вафот этган. Жабрланганларнинг ҳаммаси яқин орадаги шифохонага етказилган. Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади.

Микроавтобуслар ва автобуслар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари Ганада тез-тез учраб туради. Бу транспорт воситаларининг қониқарсиз техник ҳолати ҳамда ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги туфайли содир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг