Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада ярим гектар майдондаги «кўкнори» ва «наша» йўқ қилинди

Фарғонада ярим гектар майдондаги «кўкнори» ва «наша» йўқ қилинди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилоятида Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда «Қора дори – 2020» кенг қамровли тадбирининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 1-15 май кунлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жами 50 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилди.

30 дан ортиқ ҳолатда 20.000 тупдан кўп бўлган «кўкнори» ва «наша» гиёҳвандлик ўсимликлари қонунга хилоф равишда парваришланаётганлиги аниқланиб, йўқ қилинган.

Шунингдек, тадбир давомида кучли таъсир қилувчи жами 200 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олинган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг