Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада «Nexia» каналга тушиб кетди

Фарғонада «Nexia» каналга тушиб кетди

Бунга автомобиль ҳайдовчиси  эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

ФВВ хабарига кўра, 2023 йил 13 февраль куни соат 08:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси  эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани «Полосон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Базиқувур» каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг