Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ қуролли шахсни қўлга олди

ДХХ қуролли шахсни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг