Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деновда 573,1 млн сўмни «туя қилган» раҳбар қўлга тушди

Деновда 573,1 млн сўмни «туя қилган» раҳбар қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, «Д.В.» АЖнинг маркетинг ва савдо-сотиқ масалалари бўйича собиқ раҳбари Ф.Д. корхонанинг жами 573,1 млн сўм маблағини ипотека шартномаси асосида олинган уй-жойига тўлов учун ҳамда ўзига иш ҳақи сифатида ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг