Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Циркда оч қолган йўлбарс одамларга ташланди (видео)

Циркда оч қолган йўлбарс одамларга ташланди (видео)

Фото: «Kh.vgorode.ua»

Хитойда цирк намойиши пайтида йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди, деб ёзади «Daily Mail».

Гувоҳлар томонидан олинган видеоларда йиртқич ҳайвон қандай қилиб дрессировкачига ташланиб, уни ерга ағдарганини кўриш мумкин. Цирк ходимлари бир қанча уринишлардан сўнг йўлбарсни таёқ билан ҳайдашга муваффақ бўлишди.

Воқеа 11 декабрь куни Шаньси вилоятида содир бўлган. Тахминларга кўра, ҳайвон ўргатувчи томошадан олдин йўлбарсни яхши овқатлантирмагани ҳодисага сабаб бўлган.

Газетанинг маълум қилишича, дрессировкачи ҳалокатли жароҳат олмаган. Чунки йўлбарснинг ўткир тишлари болалигидаёқ олиб ташланган. Жабрланувчи шифохонада текширувдан ўтган ва кўп ўтмай уйига кетишга рухсат берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг