Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда содир бўлган йирик ёнғиндан 5 киши қутқарилди

Чилонзорда содир бўлган йирик ёнғиндан 5 киши қутқарилди

27 февраль куни тунда Чилонзор тумани, «Бектўпи» МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Ёнғинга соат 00:17 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилди.

Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва ўринбосарлари, ИИБ, Прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» ва ССБ, туман ФВБ раҳбар ва ходимлари чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг