Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда Lacetti ёниб кетди

Чилонзорда Lacetti ёниб кетди

Бугун, 12 март куни Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида соат 16:15 ларда, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Т.га тегишли Lacetti русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади ИИББ ЙҲХБ хабарида.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг