Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги аянчли ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Бухородаги аянчли ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда фожиали видео тарқалди. Унда бир шахс ўзини автобус тагига ташлагани акс этган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухорода хоразмлик ўсмир автобус тагига ўзини отиб, жонига қасд қилган.

Таъкидланишича, ҳолат Бухоро шаҳрида жойлашган «Карвон» савдо бозори чорраҳасини кесиб ўтувчи «Бухоро-Хоразм-Туркманбоши» йирик халқаро йўлида содир бўлган. Жорий йилнинг 28 сентябрь куни тахминан соат 09:30 ларда йўл четида ўсмир йигит бир неча дақиқа телефон орқали мулоқотда бўлиб турган. У кутилмаганда йўл ҳаракати қоидасига мувофиқ ўз йўналишида белгиланган тезликда ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташиш автобуси тагига ўзини отган. Бир неча дақиқа ичида содир бўлган бу ҳолат воқеликка гувоҳ бўлганларни ҳамда автобусдаги йўловчиларни қаттиқ стрессга солган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари етиб келишган. Аниқланишича, воқеа жойида вафот этган шахс асли 17 ёшли хоразмлик ўсмир бўлган. У бундан бир неча кун илгари IELTS олиш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетган бўлган. Қайтишда эса (ҳозирча сабаби очиқланмаган) Халқаро аҳамиятга эга йўлнинг Бухоро ҳудудига тушиб қолган ва видеотасвирда муҳрланганидек ўз жонига қасд қилган.

Айни пайтда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг