Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бола сувда оқиб кетаётган эди...

Бола сувда оқиб кетаётган эди...

Фото: ФВВ

Кеча, 15 июл куни соат 19:45 да Сирдарё вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига Янгиер шаҳар «Жанубий Мирзачўл» каналида 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган фуқаро ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналардан фарзандларини қаровсиз қолдирмасликларини ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг