Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Белгияда ЙТҲ содир бўлди: камида 20 киши жабрланди

Белгияда ЙТҲ содир бўлди: камида 20 киши жабрланди

Фото: «РИА Новости»

Ҳолландия пойтахти Амстердамдан Белгиянинг Остенд портига кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида камида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Жароҳатланганлардан 2 кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Воқеа чоршанбага ўтар кечаси Алтер шаҳри ҳудудида содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, транспорт ҳайдовчиси йўл қурилиши кетаётган бетон тўсиқни кўрмаган ва унга бориб урилган.

Автобусда асосан ирландияликлар, британияликлар ва ҳолландияликлар бўлган.

Жароҳат олганларнинг барчаси яқин атрофдаги шифохоаналарга ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг