Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бедарак йўқолган 16 ёшли қизнинг тақдири маълум бўлди

Бедарак йўқолган 16 ёшли қизнинг тақдири маълум бўлди

5 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 2008 йилда туғилган вояга етмаган Ойдин Турсунова топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

У ҳозирда вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш марказига жойлаштирилди.

«Нурли диёр» маҳалласида яшовчи фуқаро Абдурахманова Ойгул 27 январ куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган қизи Турсунова Ойдин 2024 йилнинг 5 январ куни тахминан соат 16:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини айтган ҳамда уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Турсунова Ойдин 2008-йилда Термиз туманида туғилган, маълумоти ўрта, мактабда 9-синф ўқувчиси, Термиз тумани, «Нурли Диёр» маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшайди.

Термиз тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг