Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антарктидада «фавқулодда жазирама» кузатилди

Антарктидада «фавқулодда жазирама» кузатилди

Фото: «Pixabay»

«Конкордия» тадқиқот станцияси олимлари Антарктика платосида жойлашган С гумбазида Цельсий бўйича -11,5 даража ҳароратни қайд этишди.

Антарктида — Ердаги энг совуқ жой.

Йилнинг бу палласида платода кун давомидаги ҳарорат ўртача -49 даража совуқни ташкил этарди, 38°C фарқни ўзига хос Антарктида жазирамаси, дейиш мумкин.

Ўзига хос ушбу янги ҳарорат рекорди ҳақида «Berkeley Earth» тадқиқот маркази етакчи илмий ходими Роберт Роде «Twitter»да ёзди.

Олим ўзига хос қиёслаш билан мисол келтирди: 38 даражалик исиш фарқи агар ҳозир шундоқ ҳам нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилаётган Вашингтон (+16 даража)да рўй берганида, 28 март санасида бу пойтахт шаҳарда ҳарорат +55 даражани ташкил этган бўларди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг