Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тезкор! Андижондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди (видео)

Тезкор! Андижондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида уйда ёнғин юзага келган, деб хабар берди «Водий бозор» канали.

Видеодан кўриш мумкинки, портлаш оқибатида уй олдида турган «Cobalt» автомобилини девор босиб қолган. Шунингдек, ён-атрофда бўлган бошқа машиналарга ҳам зарар етган. Портлаш оқибатида қўшни биноларнинг ҳам ойналари тўкилиб тушган.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари оловни ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ҳодиса юзасидан ҳали расмий хабар берилгани йўқ. Портлаш сабаблари ва унинг оқибатида жабр кўрганлар тўғрисида ҳам маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг