Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда руҳий касалликлар шифохонаси бемори калтакланди

Андижонда руҳий касалликлар шифохонаси бемори калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар калтакланаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдириб, 2023 йилнинг 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси «Андижон вилоят руҳий соғлиқни сақлаш» диспансери кичик тиббий ходими У.Ш. бемор М.С. га қўпол муносабатда бўлганини қайд этди.

Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаси томонидан ўрганиш ўтказилиб, 28 октябрдаги 166-сонли буйруққа асосан У.Ш. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг