Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда «Дамас»ни олиб қочган ўсмирга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Андижонда «Дамас»ни олиб қочган ўсмирга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

29 октябрь куни соат тахминан 20:10 да Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида жойлашган «Караоке 777 бар» номли кафе олдида А.О. томонидан орқа эшиги очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «Дамас» автомашинаси олиб қочилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Ҳолат юзасидан 30 октябрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни вояга етмаган М.Х. содир этганлиги аниқланиб, у олиб қочилган «Дамас»ни Хўжаобод тумани, Узун кўчасида бошқариб кетаётганида ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг