Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон шимоли-шарқида ер қимирлади

Афғонистон шимоли-шарқида ер қимирлади

Фото: Россия ФВВ

Афғонистон шимоли-шарқида 5,1 магнитудали ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.

Зилзила якшанба, 4 август куни, UTC бўйича соат 19:04 да (Тошкент вақти билан — соат 00:04) содир бўлган. Унинг эпицентри Бадахшон вилоятининг Ишкашим шаҳридан 27 километр ғарбда жойлашган.

Ҳалокат ва жабрланганлар ҳақида ахборот келиб тушмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг