Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

755 минг долларни четга олиб чиқиб кетганлар аниқланди

755 минг долларни четга олиб чиқиб кетганлар аниқланди

Фото: Xabar.uz

755 минг АҚШ долларини четга ноқонуний олиб чиқиб, 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

«B.E.» МЧЖ масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматлари маҳаллий транспорт корхоналари томонидан кўрсатган бўлсада, «E.I.» хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришиб, ушбу корхонага 755 минг АҚШ доллари ўтказиб, капитални четга ноқонуний олиб чиққанликлари, шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг