Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

200 нафарга яқин ўзбекистонлик Новосибирск аэропортида қолиб кетмоқда

200 нафарга яқин ўзбекистонлик Новосибирск аэропортида қолиб кетмоқда

Новосибирскдан Ўзбекистонга учиши режалаштирилган самолётнинг парвознинг кечиктирилгани оқибатида 200 нафарга яқин юртдошимиз бир неча кундан буён аэропортда қолиб кетмоқда.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га ҳодиса жойидан маълум қилинди.

Қайд этилишича, Новосибирскдан Ўзбекистонга режалаштирилган парвозлар ноқулай об-ҳаво шароити сабабли вақтинча бекор қилинган.

Икки кун аввал «Дунё» АА томонидан Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона ходимлари «Толмачево» халқаро аэропортига етиб бориб, Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиб, вазият ҳақида тўлиқ маълумот олгани, Новосибирск вилояти Транспорт прокуратураси, «S7 Airlines» авиакомпанияси, «Толмачево» халқаро аэропорти раҳбарияти билан мулоқот олиб борилиб, қолдирилган парвозни тезкор тарзда тиклаш чораси кўрилгани, хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Наманган» халқаро аэропорти вакилларидан парвозни амалга оширишга рухсат берувчи зарур маълумотлар тақдим этилишига кўмаклашилгани ва кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида «Новосибирск-Наманган» йўналиши бўйича авиапарвоз тикланиб, 160 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинганди.

«Xabar.uz»га мурожаат қилинишича, ушбу аэропортдан бошқа яна бир парвоз амалга оширилмай қолган. Аэропорт ҳудудида тўпланиб қолаётган йўловчилар сони ортмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг