Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Brand» халқаро бизнес журнали тақдимоти ўтказилди (фото)

Ўзбекистонда «Brand» халқаро бизнес журнали тақдимоти ўтказилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимиздаги «Hilton» меҳмонхонасида «Brand» журналининг Ўзбекистондаги илк тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда хорижий меҳмонлар, маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар, тадбиркорлар, туризм соҳаси эгалари, бизнес ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

«Brand» халқаро бизнес журнали — халқаро ва маҳаллий бозордаги тадбиркорлар, шахсий бренд эгалари билан инвестиция оламидаги долзарб мавзуларда эксклюзив ва таҳлилий мақолалардан иборат қизиқарли ахборот платформасига айланиши учун нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам ўз ишини бошлагани қайд этилди.

«Brand» журнали бош муҳаррири Нафосатхон Тожибоеванинг маълум қилишича, нашр шахсий бренд эгалари, инвесторлар, бизнес вакиллари, туристлардан иборат катта аудиторияни қамраб олишни мақсад қилган. Журналда дунёнинг машҳур инсонлари билан эксклюзив интервюлар, глобал лойиҳалардаги иштирок, дунё бўйлаб муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар ҳам ёритилади.

Журналнинг нишона сони рус ва инглиз тилларида 5000 ададдан ортиқ нусхада чоп этилган. Қайд этилишича, нашрнинг ижтимоий тармоқдаги барча расмий саҳифалари ўзбек тилида юритилади.

Журнал мамлакатимизнинг йирик шаҳарларидан ташқари БАА, Туркия, Буюк Британия, АҚШга тарқатилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг