Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарур иш билан машинада кўчага чиқдим. Мен 4 млн сўм жарима тўлайманми?

Зарур иш билан машинада кўчага чиқдим. Мен 4 млн сўм жарима тўлайманми?

Фото: Xabar.uz

Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилади.

— «Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи фуқароларнинг хоҳишига кўрами ёки карантин ҳамма учун мажбурийми?
— Бугунги кунгача ўзини яккалаш ҳаёт тарзи доирасида фақат 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан заруратсиз ташқарига чиқмасликлари сўралаётган эди. Энди бугун, 6 апрелдан бошлаб, «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида МАЖБУРИЙ РАВИШДА жорий этилади.

— Бугундан бошлаб САБАБСИЗ уйдан кўчага чиқмаслик белгиланди. Агар сабабсиз уйдан кўчага чиқилса, қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган?
— Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш:

▪️фуқароларга — 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача,

▪️мансабдор шахсларга — 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳаркатлар натижасида одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, шахс ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.

— Зарур иш билан автомашинамда кўчага чиқишимга тўғри келганди. ЙПХ ходими мени тўхтатиб, махсус рухсатномасиз ҳаракатланганим учун маъмурий баённома расмийлаштирди, 4 млн сўмдан ортиқ жарима тўлашим кераклигини айтди. Шу тўғрими?
— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра:

➖ йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлик учун 223 минг сўм,

➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши 1 млн 115 минг сўм,

➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 2 млн 230 минг сўм миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади.

Карантин даврида махсус рухсатнома олиш талаб қилинган автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини БУЗИШ ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг