Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимлари қўлида наркотестер ҳам бўлади

ЙПХ ходимлари қўлида наркотестер ҳам бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2023 йилдаги 131-сон қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2018 йил 1 декабрдаги 975-сон ВМҚ қарори билан тасдиқланган).

 Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
  • наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2023 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг