Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «рейд» бўлмоқда

Тошкентда «рейд» бўлмоқда

Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам бир хилда амал қилиши лозим.

ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни 119 маротаба содир этган фуқаро Ф.А.дан давлат фойдасига жами 40 млн. 230 минг сўм маъмурий жарима ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари Бюронинг Тошкент шаҳар туманлараро бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур қарздорликларни қарздордан ундириш мақсадида, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли бўлган «BYD SONG PLUS FLAGSHIP» автомашинада маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этганлиги сабабли жарима майдонига  олиб бориш жараёнида, қарздорга жарималарни ихтиёрий 5 кунлик муддат ичида тегишли тартибда тўлаш лозимлиги тушунтирилган.

Шундан сўнг, фуқаро Ф.А.қарздорликларни тўлиқ бартараф этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг