Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тонировка нархларини пасайтириш кўзда тутилмаган

Тонировка нархларини пасайтириш кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу хабарларга муносабат билдирди.

«Автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», — дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг