Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шахсий автомобилларда вилоятлараро ҳаракатланиш тақиқланди!

Шахсий автомобилларда вилоятлараро ҳаракатланиш тақиқланди!

Фото: Xabar.uz

Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилиниб, амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилгани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, «Яшил» ҳудудларда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга, «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда автобуслар ҳаракатига, 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди.

Шунингдек, қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди:

  • хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;
  • муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг