Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нексия» хавфли бурилишда бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

«Нексия» хавфли бурилишда бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Кеча, 2020 йил 4 январ куни соат 00:30 ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтган М-41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобил йўлининг 1588-км.да ЙТҲ бўлиб ўтди.

Ҳайдовчи — Денов туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган М.О. «Нексия» русумли автомобилда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган. Натижада ҳайдовчи М.О. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган ва йўловчиси Денов туманида яшаган, 1972 йилда туғилган Н.А. касалхонада вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмаганлиги ва йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқариш давомида белгиланган тезлик талабларига риоя этишни унутманг, бу белгиланган манзилга хавфсиз етиб олиш гаровидир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг