Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати тугашига саноқли кунлар қолди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати тугашига саноқли кунлар қолди

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг муддати 2023 йил 31 декабрда якунланади.

Юқоридаги муддатгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали вақт оз қолгани учун тегишли ташкилотларга югуриб, узун навбатларда кунингизни ўтказмаслик учун муқобил вариантни таклиф этмоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳносини уйдан чиқмаган ҳолда ўзингиз my.gov.uz порталида ушбу ҳавола орқали осон янгилашингиз мумкин.

Бу қандай амалга оширилиши бўйича видеоқўлланма ҳам тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг