Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» яна Қирғизистонга автомобил экспорт қила бошлади

«GM Uzbekistan» яна Қирғизистонга автомобил экспорт қила бошлади

Фото:«Avtovolgograda.ru»

22 апрель куни  «GM Uzbekistan»  АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади.

Компания матбуот хизматига кўра, Қирғизистонга автомобиллар «Ravon»  бренди остида экспорт қилинади.

Бугунги кунгача компания автомобиллари Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга амалга оширилди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шахридаги «СариаркаАвтоПром» заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.

Аввалроқ, «GM Uzbekistan» бу йил «Chevrolet Equinox» кроссоверини ва «Chevrolet Trailblazer» йўлтанламас машинани ишлаб чиқариши маълум бўлганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг