Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Гепард тезлигидаги фил». Маск янги Teslа юк машиналарини тақдим этди

«Гепард тезлигидаги фил». Маск янги Teslа юк машиналарини тақдим этди

Фото: Teslа

Илон Маск Teslа Semi — электр юк автомилларининг янги авлодини тақдим этди.

Бу машиналарнинг прототиплари беш йил илгари таништирилган, кўп изланиш ва ўзгаришлардан сўнг шу йил октябр ойидан ишлаб чиқарилиши бошланган.

Илгари намойиш этилган хомаки нусхаларидан фарқли равишда, Semi юк машиналари эшик тутқичлари ва оптикасида жиддий ўзгаришларни кўриш мумкин.

Кабинаси дизайни ҳам ўзига хос — ҳайдовчи ўртада ўтиради. Йўлни ва атрофни яхши кўриш учун кабинада ён ойналари вазифасини бажараувчи иккита дисплей ўрнатилган. Хавфсизлик учун махсус тизим жавоб беради, у ЙТҲ пайтларида кабинанинг айланиб кетишига йўл қўймайди.

Tesla Semi тўртта электрмотордан куч олади. Атиги 5 сонияда 100 км/соат тезлик олади, 40 тонна юк ортилган тиркамаси билан эса бу тезликка 20 сонияда эришади.

Тўлиқ қувват билан ушбу юк машинаси 800–1000 км йўл босади, тезкор қувватлагич воситасида атиги ярим соатда аккумулятори 70 фоизгача тўлади.

Шунча афзалликларга эга, суперзамонавий юк электр автомобилининг нархи 150 минг доллардан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг