Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилади

Блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилади

Фото: Instagram/mrbeast

MrBeast номи билан машҳур америкалик блогер Жимми Доналдсон 26 ёшга тўлиши муносабати билан обуначиларига 26 та Tesla электромобилини совға қилмоқчи.

Совға қилинадиган машиналарнинг 25 таси оқ рангли Tesla Model 3 седани ва биттаси Tesla Cybertruck пикапи. Ўйинда қатнашмоқчи бўлганлар АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада, Мексика, Германия, Жанубий Корея, Франция, Чили ва Японияда яшаётган, 18 ёшга тўлган ва MrBeastнинг обуначилари бўлишлари шарт.

Tesla электромобилини ютиб олиш учун Instagramдаги хабарга лайк босиш, иккита дўстини белгилаб шарҳ (коммент) ёзиш керак бўлади. Ўйин 10 майгача давом этади, ғолиблар номини блогер 14 май куни эълон қилади.

Ушбу акцияга Tesla компаниясининг алоқаси йўқ, блогер электромобилларни сотиб олганини айтмоқда. Ғолиблар орасида электромобил олишни истамаганларга машиналарнинг пули берилади — Tesla Model 3 учун — 39 000 доллар, Tesla Cybertruck учун — 120 000 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг