Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бензин нархи ошди

Бензин нархи ошди

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида АИ 80 автобензини 7 000 сўмдан сотилишни бошлади. Бунга қадар унинг нархи 6 800 сўм эди.

Нарх ошганига қарамай ушбу турдаги автобензин кўплаб АЁҚШларда мавжуд эмас. Борларида эса узундан-узун навбатлар юзага келган. Бунга метан газ заправкаларининг ишламаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиздаги метан газ заправкаларига чекловлар киритилганига 10 кундан ошди.

Хусусий АЁҚШларда АИ 80 автобензини ўртача 8500 сўмдан сотилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг