Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилингиз чироғини ўчиришни унутманг! (фото)

Автомобилингиз чироғини ўчиришни унутманг! (фото)

Фото: Водители Ташкента

Хабарингиз бор, 10 майдан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари учун куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиш бўйича жаримага тортиш бошланган.

Биринчи бор қоидабузарликка йўл қўйганлик учун – ЭКИҲнинг 1/2 қисми. Такрор содир этиш санкция миқдорига таъсир кўрсатади – ўта «ашаддий» қоидабузарларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солинади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга маҳрум этилади.

Ушбу қоидага амал қилишга ҳаракат қилаётган ҳайдовчиларни икки ҳолат хавотирга солмоқда: бири — автомобилларнинг ёниб кетиши, иккинчиси — машина чироқларининг ёниқ ҳолда унутилиши оқибатида аккумуляторларнинг «ўтириб» қолиши.

Биринчи хавотир ҳақида сўнгги вақтларда кўп гапирилмоқда. Иккинчи ҳолат бўйича эса ижтимоий тармоқлар фотоларга тўлиб бормоқда. Уларнинг айримларини қуйида жамладик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг