Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«2024 Chery International Business Conference»: миллионлаб сотувларнинг янги давридир

«2024 Chery International Business Conference»: миллионлаб сотувларнинг янги давридир

2024 йилнинг 28 апрель куни Хитойнинг Анхой провинциясидаги Уху шаҳрида «2024 Chery International Business Conference» тадбири бўлиб ўтди. Бутун дунёдан йиғилган дилерлар ва инвесторлар Chery'нинг глобаллашув йўлидаги ишончли қадамлари ва эришайитган муҳташам ютуқларига гувоҳ бўлиш учун бирга йиғилдилар. Тадбирда Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Модераторнинг очилиш нутқидан сўнг Chery брендининг бош директори жаноб Чжу Шаодун «Exploring the New Era» («Янги давр тадқиқоти») номли ҳисоботи билан сўзга чиқди. У амалга оширилган ишлар натижалари ва Chery брендини келгусидаги ривожланиш стратегияси ҳақида гапирди.

Конференцияда жаноб Чжу Шаодун, Chery бир миллион дона автомобиль сотувларини таъминлашга қодир бўлган тизимни яратиш мақсадида барча дилерлар ва инвесторлар билан ишлашга интилишини таъкидлади. Ўтмишга назар ташлаб, Chery компаниясининг ҳар бир муваффақияти – бу «мижоз биринчи навбатда» тамойилига қатъий риоя қилишнинг натижасидир, деб айтишимиз мумкин.

2023 йилда Chery ажойиб натижаларга эришди: экспортнинг ҳажми 937 000 та автомобилни ташкил этди, бу эса унга Хитойнинг етакчи автомобиль экспорт брендига айланишга ва бутун дунё бўйлаб 13 миллиондан ортиқ мижозларнинг ишончини қозонишга имконини берди. Бу муваффақият Chery’нинг «мижозларга яқинроқ бўлиш» стратегияси, бозор талабларини чуқур англаниши ва истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазаларига тезкор жавоб қайтарилиши билан боғлиқдир. Ютуқлар, шунингдек, Chery’нинг асосий қадриятларини глобал мижозларга ўзларининг профессионаликлари ва мукаммал хизмат кўрсатилиш орқали етказаётган бутун дунё бўйлаб ишлаётган 50 000 га яқин дилерларнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Шиддатли глобаллашув ва қаттиқ бозор рақобати даврида келгуси беш йил, Хитой автомобиль брендлари ва уларнинг дунёдаги рақобатчилари учун ҳал қилувчи давр бўлади. Барқарор ўсишга фақатгина брендни мустаҳкамланиши ва кўп қиррали маркетингавий имкониятлар орқали эришиш мумкин, чунки фақат «йиртқичларча нарх белгилашга» таяниш узоқ муддатли истиқбол режалар тузишда мақсадга мувофиқ эмасдир. Шу сабаб Chery, ундан анъанавий рақобат чегараларидан ташқарида бўлган жаҳон даражасидаги маркетинг тизимини яратиш учун янги йўлларни излашни талаб этаётган трансформациянинг муҳим босқичидадир.

Бунга жавобан Chery жаҳон даражасидаги бренднинг маркетинг тизимини яратиш учун бешта асосий компетенцияни таклиф қилди: маҳсулот, бренд, тажриба маркетинги, экологик тизим ва ESG (Environmental, Social, and Corporate Governance – Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув).

Маҳсулот сифатига келсак, Chery тўртта ҳайдаш режимига эга бўлган дунёдаги биринчи электр гибрид платформасини яратмоқда: ICE (ички ёниш двигатели), HEV (гибрид электромобил), PHEV (қўшилувчи гибрид электромобил) ва BEV (аккумуляторли электромобил). Ушбу платформа дунёдаги энг юқори бешта хавфсизлик сертификатларидан устун бўлади: IIHS, C-NCAP, EUCAP, JNCAP va NHTSA.

Chery шунингдек, «Маркировка», «Кескинлаштириш» ва «Глобаллашув» стратегиялари орқали брендинг узоқ муддатли қийматини ҳам яратади. Ҳозирги пайтда Chery глобал экологик бозорда фаол фаолият юритиш учун платформалар, тадбирлар, маҳсулотлар ва ҳамкорликдаги ижодкорлик фондлари орқали Chery’нинг экологик матрицасини яратиш мақсадида With Chery With Love (WCWL) платформасини яратмоқда. Келажакда Chery йирик халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтиришни, ижтимоий фаолкикларда иштирок этишни ва Chery’нинг дунёдаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган хайрия ташаббусларини ривожлантиришда давом этади.

Бизнес анжуманида доктор Сюй Ючжун Chery компаниясининг сўнгги технологик ютуқларини чуқур таҳлил қилиб, бренднинг кучли инновацион салоҳиятини намойиш этди. Сўнг, таниқли дилерларнинг амалий тажриба алмашиши чоғида Chery глобал тармоғининг ҳаётга кучли мослашувчанлиги ва муваффақияти ҳикоялари намойиш этилди. Тақдирлаш маросимида илғор дилерлар ўзларининг моҳирона ҳаракатлари ва меҳнатсеварликлари учун тақдирландилар. Бутун дунёдаги манбалардан сувнинг йиғилиши асосий воқеага айланди. Ушбу турли мамлакатлар маданиятлари ва контсепцияларининг уйғунлиги Chery ва унинг глобал ҳамкорлари биргаликда ажойиб муваффақият тарихини ёзаётгаларининг рамзини англатар эди!

Шуни фахр билан таъкидлаш лозимки, «2024 Chery International Business Conference»да ADM Global компаниялар гуруҳи «Market share breakthrough award» («Бозор улуши бўйича мукофот») ва «Annual performance award» («Ҳар йилги иш маҳсулдорлиги мукофоти») номинациялари бўйича тақдирланди, «Roodell Sergeli» ва «Chery Bukhara» эса Ўзбекистондаги энг яхши дилерлар деб топилдилар.

Конференциянинг якуний сессиясида Chery International’нинг президенти жаноб Чжан Гуйбин чиқиш қилди. Унинг таъкидлашича, компаниянинг маркетинг тизими учун миллион автомобиль сотиш мақсади нафақат Chery брендини ривожлантирилишидаги муҳим босқичга эришиш прогнозидир, балки барча дилерлар учун катта умидларга эга бўлган режа ҳамдир.

«2024 Chery International Business Conference»нинг муваффақиятли ўтказилиши Chery учун мутлақо янги босқичнинг бошланишини англатади. Chery ўзининг глобал дилерлари билан янада кучли ва самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида. Улар биргаликда муаммоларни ҳал қилиб, имкониятлардан фойдаланишади ҳамда Chery ва унинг барча ҳамкорлари учун ҳам фаровон келажакка йўл очиб берадилар!

Ўзбекистонда хусусий сармоялар ҳисобидан қурилган биринчи автомобиль заводи – ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилаётган, ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан Ўзбекистонда тақдим этилаётган Chery автомобилларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Chery Uzbekistan’нинг расмий саҳифалари:

Алоқа учун телефон +99871 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг