Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Батафсил Қисқача Дайжест

Сиёсат Кеча, 22:49 0438

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи ниҳоясига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Сиёсат Кеча, 21:24 01521

Президентлар ҳам йиғлайди

Куни кеча Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бакни 17 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. 78 ёшли сиёсатдон порахўрлик, ваколатларни суиистеъмол қилиш ҳамда давлат маблағини талон-торож этишда айбдор деб топилди.

Жамият Кеча, 20:54 0939

Хоразм вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари Исмаилов Умар Сапаевич ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Парпиев Ботир Рахматович иштирокида йиғилиш бўлди.

Ҳодиса Кеча, 19:19 03266

Асакада эрини ўлдириш учун 50 минг АҚШ долларига одам ёллаган аёл қўлга олинди

Асакада турмуш ўртоғини ўлдириш учун одам ёллаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Иқтисодиёт Кеча, 18:32 0594

Турк ишбилармонлари Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар инвестиция киритади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди.

Жамият Кеча, 18:02 02167

Ҳокимлик вакили билан «калла уриштирган» судьяга чора кўрилади - Олий суд

Бир неча кун бурун сайтимизда Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С. Ҳусановнинг «Марҳаматтекстил» МЧЖга нисбатан даъво қўзғаган бир гуруҳ фермерларнинг ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида «Сайёр судда судья ва ҳокимлик вакили «калла уриштирди»! сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Жамият Кеча, 17:13 01355

21 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Республика гидрометерология маркази 21 февраль куни Ўзбекистонда кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Технология Кеча, 16:37 01489

IMEI ва ҳар биримиз

Ўтган ҳафта «Менинг фикрим» веб-порталидаги «Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ҳақида» таклиф феноменал тарзда тез 10 мингта овоз йиғди.

Ҳуқуқ Кеча, 15:50 01063

Масжид эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар маъмурий жазога тортилади

ИИББ томонидан хабар қилинишича, дарҳақиқат 8 февралда Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги «Абу Ҳурайра» масжиди қоровулидан мурожаат келиб тушган. Масжид имом хатиби эҳсон қутисида тахминан 300 минг сўм миқдорида пул бўлиши мумкинлигини айтган.

Ҳодиса Кеча, 15:46 0695

ДХХ қарийб 7,5 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Урганч тумани Ғайбу қишлоғида ўтказилган тезкор тадбирда Қўшкўпир туманида яшовчи Юнусбек Оллоберганов (1990 й.т.) Афғонистондан келтирилган 995 гр. «героин» ва  1 кг. 6 гр. «опий» гиёҳвандлик воситаларини 140 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Жамият Кеча, 15:37 0656

Жазони ижро этишига қадар талаба бўлган шахслар ўқишни давом эттириши ва дипломини олиши мумкин

«Ёшлар пресс-клуби»нинг навбатдаги сессиясида ички ишлар органлари жазони ижро этиш тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт Кеча, 15:08 01137

Тошкентдан Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади

Нурафшон шаҳридаги вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида Очилбой Раматов Нурафшон шаҳрига метро қурилиши ҳақида маълумот берди.

Жамият Кеча, 14:44 02586

Туркманистонда ўзбек телеканаллари эфири тўхтатилгани юзасидан ахборот берилди

Бугун, 20 феврал куни ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларда «Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан «Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси ахборот берди.

Жамият Кеча, 14:31 01685

Юртимиз бўйлаб намозхона ва таҳоратхоналар қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Таълим Кеча, 14:13 01655

Ўқишни «кўчириб бермоқчи» бўлган доцент 4000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маданият Кеча, 14:12 01769

Озодбек Назарбеков: Нега улар Баҳоуддин Нақшбанд ва Имом ал-Бухорий зиёратига келишмайди?

Маданият вазири ўзини ташвишлантирган масалалар хусусида тўхталиб ўтди.

Хориж Кеча, 13:56 03139

Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?

Халқаро олимлар гуруҳи хавфли касалликнинг келиб чиқишига оид миш-мишларга ойдинлик киритди.

Жамият Кеча, 12:42 0744

«Advokat» журнали ва «Advokatnews.uz» сайти журналистлари водийга йўл олишди. Муддао нима?

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар ва электрон ОАВда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича шов-шувли ахборотлар, айниқса, ҳуқуқи поймол бўлаётган фуқароларнинг шахсий мурожаатлари сони кўпайиб бораётгандай. Бунинг ижобий томонлари ҳам бор ва ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Таълим Кеча, 12:36 0915

Хориждан ўқишини кўчираётганлар диққатига: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчираётган талабалар фирибгарлар тузоғига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова хабар қилиб ўтди.

Ҳуқуқ Кеча, 12:01 02760

Қашқадарё вилояти прокуратураси биноси олдида ўзига ўт қўйган аёлнинг ҳаракати «провокация» дейилмоқда. Бош прокуратура ҳолатга ойдинлик киритди

Кеча ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтларда Қашқардарё вилояти прокуратураси биноси олдида аёл киши ўзига ўт қўйганига оид хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабарга изоҳ берди.

Яна